Поиск
RUUZ

Экономика

2023 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 34,9 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 34,9 миллиард долларга етди, шундан ташқи қарзи 29,6 миллиард долларни ташкил этади.

223views0replies
0

UzNews.uz

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботига кўра, давлат қарзи қолдиғи 2024 йил 1 январь ҳолатига 34,9 млрд АҚШ долларни (шундан, давлат ташқи қарзи – 29,6 млрд АҚШ доллари, давлат ички қарзи – 5,3 млрд АҚШ доллари) ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 38,4 фоизни ташкил этди. 
Мамлакатнинг асосий кредиторлари Жаҳон банки – 6,6 миллиард доллар, Осиё тараққиёт банки – 6,4 миллиард доллар ва халқаро инвесторлар – 3,4 миллиард доллар бўлди. Ички қарзлар ҳажми 5,3 миллиард долларни ташкил этди.
Қайд этилишича, ўтган йил давомида мамлакатимиз 2020 йилда чиқарилган 2 триллион сўмлик уч йиллик халқаро облигацияларни тўлаган. Ҳисоботда, шунингдек, Ўзбекистон ташқи қарзларининг 71,4 фоизи долларда, 6,9 фоизи сўмда, 6,2 фоизи япон иенасида эканлиги қайд этилган.
223views0replies
0

Комментарии