• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 30 мая 2024

Тошкентда наркотикларни ўзлаштирган "закладчик"ларни жазолаган шахслар қамалди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида "закладчик"ларни калтаклаган 14 нафар шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

1270
0
UzNews.uz

2023 йилнинг февраль ойида наркотик модда эгасини алдаб, наркотикни ўзлаштириб олувчи "закладчик"лар 17 нафар шахслар томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 30 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида ЖКнинг 28,273-моддаси 4-қисми "б" банди, 277-моддаси 2-қисми "а,б,в,д" бандлари, 137-моддаси 2-қисми "а,б,в" бандлари ва 130-1-моддаси 2-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган 14 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра судланувчи А.Б. 6 йилга, судланувчилар Н.И. ва М.А. 5 йил-у 6 ойга, судланувчи М.Ф. 5 йилга, судланувчилар Т.Ш., Ф.С., А.С. ва З.Х. 4 йил-у 6 ойга, судланувчилар Ж.Ш., М.Ж., М.С., Т.Н., К.А. ва Б.Ш.ларга нисбатан 3 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1270
0