Поиск
RUUZ

Общество

АҚШнинг Калифорния штатидаги чегарада 7 ой ичида 3 мингга яқин ўзбекистонлик қўлга олинди

АҚШ чегара ходимлари октябрдан бери Калифорния штатида 57,2 минг нафар ноқонуний муҳожирни қўлга олди.

105views0replies
0

Getty Images

Fox News'нинг АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизматига таяниб хабар қилишича, 1 октябрдан бери Калифорния штатининг Сан-диего шаҳридаги чегаранинг ўзидан 2900 нафар ўзбекистонлик қўлга олинган. Улар бу ердаги чегарадан АҚШга ноқонуний ўтмоқчи бўлишган. 
Қайд этилишича, мазкур давр мобайнида бу ердаги чегарадан божхона ва чегара қўриқлаш хизмати ходимлари Ҳиндистондан 8900, Туркиядан 7800, Мавританиядан 4400, Вьетнамдан 3000 ва Гвинеядан 5600 ноқонуний муҳожирни қўлга олишган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида АҚШга Мексика орқали бормоқчи бўлган 74 нафар ва 2023 йилнинг 20 декабрида 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилган эди.
105views0replies
0

Комментарии