Поиск
RUUZ

Общество

“Ўзбекистон темир йўллари” тепловоз ва автобус иштирокидаги ЙТҲда автобус ҳайдовчисини айблади

Компаниянинг таъкидлашича, автобус ҳайдовчиси STOP белгиси ва бошқа огоҳлантириш сигналларига эътибор бермаган. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ эса автобус бошқа автомобиллар билан бирга ҳаракатланганини маълум қилган.

129views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ

Аввалроқ, 29 май куни Тошкент шаҳридаги тартибга солинмаган темир йўл кесишмасида тепловоз 11-сонли йўловчи автобусига урилиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳодисада айбдор тепловоз ҳайдовчиси бўлганлигига ишора қилган.
"Ҳодиса юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳаракатлари натижаларига кўра, ҳайдовчи А.И. автобусни бошқариб келиб темир йўл кесишмасида тўхтаган ва бошқа транспорт воситалари билан бирга ҳаракатни бошлаб темир йўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтаётган вақтида тепловоз автобуснинг орқа ўнг томон кузов қисмига келиб урилган", - дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабарида
Аммо, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳам ЙТҲга изоҳ бериб, тўқнашувда автобус ҳайдовчисини айблади.
“Ушбу тартибга солинмаган темир йўл кесишмасида автобус ҳайдовчиси темир йўл бўйлаб ўтиб кетаётиб, STOP йўл белгиси ва бошқа огоҳлантириш сигналларига эътибор бермай ҳаракатни давом эттирган", - дея изоҳ берган “Ўзбекистон темир йўллари" АЖ.
Эслатиб ўтамиз, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ автобусга техник шикаст етган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
129views0replies
0

Комментарии