Поиск
RUUZ

Криминал

Ҳудудларда гиёҳвандлик воситаларини олиб кетаётган ўзбекистонлик ва тожикистонлик шахслар ушланди

Тожикистон ва Афғонистондан контрабанда йўллари орқали Ўзбекистонга 78 кг гиёҳвандлик воситаси олиб ўтилган.

72views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХ ходимлари томонидан Тожикистоннинг Панжикент тумани билан чегарадош бўлган Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситалари контрабандаси билан шуғулланувчи 1 нафар тожикистонлик ва 6 нафар ўзбекистонлик фуқаролардан иборат жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Тезкор тадбир давомида гуруҳ аъзоларидан қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб келинган 11 кг 502 грамм опий моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, улардан 2 600 АҚШ доллари, 12 млн 690 минг сўм ва 850 тожик сомониси ҳам ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
Аниқланишича, улар ушбу гиёҳвандлик моддасини Ўзбекистонда сотишни режалаштиришган. Жиноий гуруҳнинг Ургут туманида яшовчи 6 нафар аъзосидан 2 нафари муқаддам айнан гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун судланган шахслар ҳисобланади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент вилояти Янгийўл туманида ҳам ўтказилган тезкор тадбирда 1985 йилда туғилган Қозоғистон фуқароси тўхтатилиб, унинг юк сумкаси кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш натижасида сумка ичида 40 кг 738 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб унинг жиноий шериги бўлган 1976 йилда туғилган Тожикистон фуқароси ҳамда ҳайдовчилик фаолияти билан шуғулланувчи 1964 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ҳам ушланди.
Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Тошкент-Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган Gentra автомашинаси Поп тумани ҳудудида жойлашган ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, Марғилон шаҳрида яшовчи 1996 ва 2001 йилларда туғилган ака-ука кетаётган автомашина салонида 19 кг 885 грамм "гашиш" моддаси борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, ака-уканинг жиноий шериги бўлган ва бошқа автомашинада уларни кузатиб бораётган Марғилон шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган шахс ҳам ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, улар муқаддам тожикистонлик наркокурьерлар томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган наркотик моддаларни олиб кетаётганликлари маълум бўлди.
Ҳозирда учала ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
72views0replies
0

Комментарии