Поиск
RUUZ

Реклама

HUAWEI nova 12 серияси: бақувватлик, услуб ва илғор технологиялар

HUAWEI компанияси nova сериясидаги учта янги смартфонларни тақдим этмоқда – 12s, 12se ва 12i. Улар ўзларининг эргономик дизайни, технологиялари ва расмларнинг ҳайратланарли сифати билан ҳайрон қолдиради.

85views0replies
0

HUAWEI компанияси nova 12s, 12se ва 12i смартфонлар серияси билан ўз мухлисларини яна ҳайрон қолдирмоқда. Ушбу моделлар нафақат илғор технологияларни намоён қилади, балки мобиль фотография ва фойдаланувчи тажрибасини янги даражага олиб чиқадиган ажойиб имкониятларни ҳам таклиф қилади.
Қўлингизда расм санъати
Янги nova 12s смартфонида 50 МП асосий модуль орбитал ҳалқа ва 8 МП кенгбурчакли макрообъектив билан тўлдирилган. Ушбу комбинация тасвирларнинг ҳайратланарли сифатини тақдим этади ва энг кичик деталларни ҳам муҳрлашга имкон беради. Лазерли датчик барча объектлар фокусда бўлишини кафолатлайди, сунъий интеллект асосидаги рақамли стабилизация эса расм ва видеоларни аниқ ва равон қилади.
60 МП кенгайтма ва 100 даражали кўриш бурчагига эга фронтал камера кенг селфи ва гуруҳли тасвирлар учун идеал мос келади. XD Portrait Engine технологияси фонни табиий хиралаштириш имкони билан ифодали портрет яратишга имкон беради, бу съёмка объектини ажратиб туради ва динамик диапазонни яхшилайди. 4K билан селфи-видеони ёзиш ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланувчилар ва видео-қўнғироқларни яхши кўрувчилар учун ажойиб топилма бўлади.
Янги nova 12se модели учталик асосий камера билан жиҳозланган: 108 МП бош объектив ҳар қандай шароитда аниқ тасвир яратиш имконини беради. 8 МП ультракенгбурчакли модуль панорама тасвирлар учун идеал мос келади, 2 МП макрообъектив эса ажойиб детализация ва тиниқликни тақдим этган ҳолда, майда объектларни яқин масофадан туширишга имкон беради.
32 МП кенгайтмага эга фронтал камера сифатли селфи олишга имкон беради, RAW форматидан фойдалана олиш имконияти билан эса расмларни пиксель даражасида ишлаб чиқиш мумкин.
Юлдузли ҳалқа кўринишидаги nova 12i модели дарров эътиборни тортади. У 108 МП кенгайтмага эга объектив ва 8 МП селфи-камера билан жиҳозланган. 9 in 1 пикселларни бирлаштириш технологияси битта пиксель билан кўпроқ ёруғликни қамраб олишга имкон беради, бу эса ҳатто кечаси ҳам тасвирларни ёрқин ва аниқ қилади.
Ихчам корпусдаги бақувватлик
Бор-йўғи 168 грамм бўлган nova 12s модели 6,88 мм ўлчамдаги ультратитан корпусга эга. Ингичка корпус ва енгил оғирлик смартфондан кун давомида қулай фойдаланишни таъминлайди. 120 Гцчастотага эга 6,7 дюймли OLED-экран тасвирни етказишни аниқ ва ёрқин қилади. Унумдорликка эса Qualcomm Snapdragon 778G 4G процессори жавоб беради.
Nova 12se флагманлик қурилмасининг барча афзалликларини ихчам форматда таклиф қилади. У ромсиз 6,67 дюймли OLED-экран билан ажралиб туради. HUAWEI nova 12i модели доимий кўрсатиб туриш имконияти ва Full HD+ матрицасига эга диагонали 6,7 дюйм бўлган дисплей билан жиҳозланган. Иккала смартфон ҳам Qualcomm Snapdragon 680 процессорида ишлайди.
Янги nova 12s ва 12se моделлари 66 Вт билан SuperCharge Turbo 2.0 тезкор қувватлаш имкониятига эга, бу смартфонни керакли даражага саноқли дақиқаларда қувватлаш имконини беради.
Индивидуал услуб ва космик дизайн
Nova сериясидаги янги моделлар ҳар томонлама ўйлаб чиқилган дизайн ва ўз услубига эга, бу эса уларни нафақат функционал, балки эстетик жозибадор қурилмага айлантиради.
Nova 12s оригинал нақшлар ва асосий камерани ўраб оладиган орбитал ҳалқа кўринишида ёрқин ва динамик дизайнни тақдим этади. Смартфон уч хил чиройли рангларда мавжуд ва бу ҳар бир кишига ўз дидига мосини танлашга имкон беради.
Nova 12se модели оқ, қора ва яшил рангларда мавжуд, нафис оддийлик ва минимализм билан ажралиб туради. Ингичка корпус ва эҳтиёткорлик билан туширилган чизиқлар смартфонга бежирим кўриниш тақдим этади, жилосиз орқа панель эса бармоқ изларидан махсус ҳимоя билан ишланган.
Ялтираб турадиган яшил ва қора рангларда яратилган «космик» nova 12i сизни одамлар орасида ажратиб туради ва индивидуаллигингизни қайд этади.
Янада кўпроқ имкониятлар
Барча қурилмалар янгиланган EMUI 14 интерфейсига эга – бу HUAWEI компанияси томонидан ишлаб чиқилган илғор технологиядир.
EMUI 14 барча сервис ва иловалар билан қўшимча эмуляторларсиз ишлашга имкон беради.
Янги моделлар ва бошқа маҳсулотларни пойтахтдаги янги HUAWEI брендшопида ва компаниянинг ҳамкор-дўконларида харид қилиш мумкин.
Батафсил маълумот учун компания сайтига ташриф буюринг.
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Афросиёб 28/14
Instagram: @huaweimobileuz
Реклама ҳуқуқи асосида
85views0replies
0

Комментарии