Поиск
RUUZ

Общество

Намангандаги қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди — видео

Прокуратура маҳкум йигит ўзини ўзи осганини маълум қилди. Аммо, йигитнинг онаси ўғли қийноқ сабабли вафот этганини даъво қилмоқда.

772views0replies
0

Ezgulik / Видеодан кадр

Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 2000 йилда туғилган маҳкум ўз жонига қасд қилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Матбуот хизмати. 
Қайд этилишича, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми "гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш" билан судланган йигит ишлаб чиқариш цехи ҳудудида ўзини ўзи осиб, вафот этган.
Хабарга кўра, мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. Аммо, "Эзулик" жамияти раиси Абдурахмон Ташановнинг маълум қилишича, маҳкумнинг онаси ўғли қийноқ оқибатида вафот этганини даъво қилган. У ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, марҳум йигит 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада ўзига азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлаган.
"Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", - дейилади прокуратура хабарида.
772views0replies
0

Комментарии