Қирғизистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистоннинг Ақси ва Ала-Бука вилоятлари орқали Ўзбекистонга наркотик моддалар олиб кираётган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди.
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/QWRCsyUkEWl2ev0SxjqG.png)
Маълум бўлишича, бир фуқаро Қирғизистондан Ўзбекистонга наркотик моддаларни ўта катта миқдорда олиб ўтиш учун барқарор канал ташкил қилган.
Тергов ишлари давом эттирилиб, тезкор ходимлар жиноий ҳамжамиятда “Жапай” (ёввойи) номи билан машҳур бўлган 1978 йилда туғилган фуқарони қўлга олди. Олиб борилган тезкор тадбир давомида 16 минг 107 килограмм наркотик моддаси – гашиш мусодара қилинди.
Ҳозирда қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.