• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 октября 2021

Қашқадарёда эркак қишлоқдошини дўппослади

Калтакланган эркак унинг уйига депутат бошчилигида бир гуруҳ шахслар бостириб келганини айтди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.

28 октября 2021
427
0
Қашқадарё вилоят ИИБ

Аввалроқ, маҳаллий нашрга чироқчилик фуқаро Э.Ф. унинг уйига шу туман кенгаши депутати М.Ў. бошчилигида бир нечта шахслар бостириб келгани ҳамда улар Э.Ф.ни уриб, тан жароҳати етказгани айтиб, мурожаат қилган.

Шундан сўнг, Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Чироқчи тумани ИИБга туманнинг “Мустақиллик” МФЙда яшовчи Э.Ф. 2021 йил 14 октябрь куни соат 16:00 ларда қишлоқдоши М.А. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолгани ва унга тан жароҳати етказгани юзасидан ариза билан мурожаат қилган. 

Аниқланишича, жанжал вақтида М.А. Э.Ф.ни бурун соҳасига бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан 2021 йил 27 октябрь куни ЖКнинг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

28 октября 2021
427
0