Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда тепловоз йўловчи автобусини уриб юборди — видео

Автобус ҳайдовчиси тартибга солинмаган темир йўл кесишмасидан ўтаётганда ушбу ЙТҲ содир бўлган.

137views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун Тошкентда Тепловоз йўловчи ташувчи автобусни уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ЙТҲ юзасидан Тошшаҳартранс АЖ Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, бугун 29 май куни соат 15:50 атрофида, "18-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги King Long русумли 11-сонли йўналиш ҳайдовчи И. А бошқарувидаги автобус Сергели тумани Қумариқ кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда тартибга солинмаган темирйўл кесишмасидан ҳаракатланиб келаётган "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли бўлган, ҳайдовчи А.Ж. бошқарувидаги Тепловоз билан тўқнашув содир этган.
Ушбу ЙТҲ натижасида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган, автобус техник шикастланган.
Ҳодиса юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳаракатлари натижаларига кўра, ҳайдовчи А.И. автобусни бошқариб келиб темир йўл кесишмасида тўхтаган ва бошқа транспорт воситалари билан бирга ҳаракатни бошлаб темир йўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтаётган вақтида тепловоз автобуснинг орқа ўнг томон кузов қисмига келиб урилган.
Шунингдек, тепловоз тартибга солинмаган темир йўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтишидан аввал йўналиш бўйлаб транспорт воситаларини тўхтатиб турувчи темир йўл назоратчи ходими воқеа жойида бўлмаганлиги сабабли транспорт воситаларини тўхтатиш чоралари кўрилмаган.
137views0replies
0

Комментарии