Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади

Академия битирувчиларига давлат намунасидаги диплом ҳамда тренерлик учун 6 йиллик сертификат берилади.

47views0replies
1

Иллюстрация

Ўзбекистонда Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори қабул қилинган.
Қайд этилишича, қуйидагилар 2025/2026 ўқув йилидан Академия ҳузурига ўтказилади:
— жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти;
— жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг тегишли филиаллари.
Спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш академиянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Академияда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади
Академия талабаларининг контингенти, биринчи навбатда, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида ривожлантирилаётган спорт турлари бўйича сўнгги бир йилда Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган олимпия ва паралимпия коллежлари, шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари орасидан уларнинг спорт натижаларига қараб, саралаш (селекция) асосида шакллантирилади.
Бунда, Олимпия ва паралимпия коллежларидан саралаб олинган битирувчилар Академияга тўғридан-тўғри иккинчи босқичга қабул қилинади. Академия битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом ҳамда тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри 6 йилга берилади.
47views0replies
1

Комментарии