Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда Nexia-2'нинг газ баллони портлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони маълум қилинди — видео

Автомобиль ичида 9 ёшли йўловчи ҳам бўлган. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.

519views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Жиззахда Nexia-2 ҳаракатланаётган вақтида унинг газ баллони портлаб кетгани ҳақида хабар бергандик. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.  
Қайд этилишича, автомобиль 2010 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, рулда вилоятнинг Баҳмал туманида яшаган 1961 йилда туғилган ҳайдовчи бўлган. Аниқланишича, у йўлга чиқишдан олдин Ғаллаорол тумани "Сарбозор" МФЙдаги АГҚШдан газ тўлдириб чиққан.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида, ҳайдовчи ва автомашинада бўлган ҳайдовчининг 1968 йилда туғилган турмуш ўртоғи, 1993 ва 2015 йилда туғилган йўловчилар олган оғир тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этишган.
519views0replies
0

Комментарии