Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик мавсумий парк барпо этилади

“The Grand Serai” номи билан қуриладиган паркда мавсум танламас аквапарк, аттракционлар парки, меҳмонхона, савдо галереяси, ресторанлар ва фудкортлар, рекреацион пляжлар бўлади. Лойиҳа учун инвестициялар ҳажми 200 млн АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади.

186views0replies
0

UzNews.uz

Американинг йирик компанияларидан бири бўлган Legacy Entertainment Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик мавсумий парк барпо этиш лойиҳаси устида ишламоқда.
Қурилиши режалаштирилаётган янги парк “The Grand Serai” номини олади. Мазкур мажмуа таркибига бир вақтда бир қанча халқаро тоифадаги объектлар – мавсум танламас аквапарк, аттракционлар парки, меҳмонхона, савдо галереяси, ресторанлар ва фудкортлар, рекреацион пляж ҳудуди киради.
Мажмуа майдони 28 гектарни ташкил қилади, шундан 20 гектарини аквапарк эгаллайди. Қайд этилишича, паркни лойиҳалаштириш ва қуришга қилинган инвестициялар ҳажми 200 миллион АҚШ долларидан зиёдни ташкил қилади.
Паркда қилинадиган аттракционлар дунёда биринчи марта 3D mapping инновацион технологиялари қўлланиладиган тунги театрлаштирилган акробатик шоунинг узвий элементи бўлади. Проекциявий маппинг объект геометриясини “ўқиш” имконини беради ва уни “жонлантиради”, бу билан ажойиб иллюзиялар ва ҳаракатдаги пефроманслар яратади. “The Grand Serai” учун шоу ишлаб чиқиш “Dyu Soley” цирки мутахассисларини жалб қолган ҳолда амалга оширилмоқда.
Парк архитектура концепцияси Ўзбекистон тарихи ва анъаналари асосида қурилган. Лойиҳани амалга ошириш билан “Akfa Group” компаниялар гуруҳи “Way II” инвестицион бошқарув компанияси билан ҳамкорликда шуғулланмоқда.
Ташкилотчиларнинг билдиришларича, “The Grand Serai” шаҳарнинг ташриф қоғозига айланади. Парк жойлашадиган ҳудуд ҳозирча аниқ белгиланмаган. Ҳозирда лойиҳа манзилни танлаш босқичида турибди.
186views0replies
0

Комментарии