Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда ичида йўловчилари бўлган Nexia-2'нинг газ баллони портлаб кетди — (видео +18)

Йўлда ҳаракатланиб кетаётган автомашинанинг газ баллони портлади. Ичидаги йўловчилар вафот этгани айтилмоқда.

1340views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2'нинг газ баллони портлаб кетгани натижасида бир нечта инсонлар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 28 май куни соат 13:00 лар атрофида Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида содир бўлган. Айни вақтда машинада бўлган йўловчилар шахсига аниқлик киритиш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тарқалган видеода камида икки нафар фуқаро вафот этганини кўриш мумкин. UzNews.uz мухбири ҳодиса юзасидан батафсил маълумот олиш мақсадида вилоят ИИБ матбуот котибига боғланишга уринди. Аммо, боғланишнинг имкони бўлмади.
1340views0replies
0

Комментарии