Поиск
RUUZ

Общество

Авазбек Олимов 170 млн сўм жаримага тортилди

Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 540 млн сўм товон пули талаб қилиб, судга шикоят қилган.

881views0replies
0

Хонанда Авазбек Олимов “Гўзал ёрим” шеърини шоиранинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келган. Натижада шоира Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 200 млн сўм маънавий зарар ҳамда 340 млн сўм товон пули талаб қилиб судга шикоят қилган.  
Мазкур ҳолат юзасидан якуний қарор ФИБ Учтепа туманлараро судида эълон қилинди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.
Унга кўра, Авазбек Олимовдан шоирага 150 млн сўм товон пули, 20 млн сўм маънавий зарар, 6 680 000 сўм давлат божи учун тўлов ва 34 минг сўм почта харажатлари ундириш белгиланди.
Шунингдек, хонандага “Севар ёрим” қўшиғини ижро этмаслик мажбурияти юкланган.

881views0replies
0

Комментарии