Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёдаги “Айритом” чегара божхона постида 1 млрд сўмдан ортиқ ноқонуний сигаретлар ушланди

Фуқаро хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари бўлмаган 27 минг қути тамакини юк машинасига яширган.

53views0replies
0

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.Б. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона постида мавжуд инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилган. Натижада рентген тасвирлари автотранспорт воситасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товарлардан бошқа товарлар борлигини кўрсатган.
Сўнгра автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилган.
Оқибатда автотранспорт воситаси юкхонасида хуфёна тарзда қоғоз қутиларга жойлаштирилган, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари бўлмаган умумий қиймати 1 млрд 26 млн сўмлик жами 27 000 қути 3 хил номдаги сигарет маҳсулотлари юкланганлиги маълум бўлган.
«Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда»,- дейилади хабарда.

53views0replies
0

Комментарии