• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 27 мая 2024

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

292
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +23...+28 даражадан +28...+33 даражагача аста-секин кўтарилади. Иш ҳафтасининг охирига келиб шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ҳарорат +35...+37 даражагача кўтарилади.

27-29 май кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +12...+15 даража бўлади, кундуз кунлари +25...+28 даражадан +29...+32 даражагача аста-секин кўтарилади.

292
0