Навоий вилояти Экология бошқармаси Конимех туман бўлими давлат инспекторлари томонидан назорат рейд тадбири ўтказилган.
Рейд давомида «Шўркўл» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Й.О. томонидан 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида табиий сув ҳавзаси ҳудудида 218 бош балиқ ноқонуний овланганлиги аниқланган.
Натижада табиатга 1 млрд 240 млн 300 минг сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
"Етказилган зарарни ундириш ва тегишли чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилмоқда",- дейилади хабарда.