Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги кўчаларда машиналар ҳаракати вақтинча чекланади

Йўллар ёпилишига 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши сабаб бўлади.

420views0replies
0

UzNews.uz

ИИВ ЙҲХХ хабарига кўра, жорий йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. 
Маълум кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилади. Шу вақтда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ҳамда чизиқларнинг талабларига қатъий риоя этишлари, зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия қилинмоқда.
420views0replies
0

Комментарии