Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда Lacetti йўловчи автобус билан тўқнашди: қурбон бор

21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti автобус билан тўқнашди. 21 ёшли йигит вафот этди, йўловчилар шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

247views0replies
0

UzNews.uz

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса 2024 йил 25 май куни 09:15 ларда Ш.Рашидов туманидан ўтган йўлда содир бўлган.
2003 йилда туғилган Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи С.А. Lacetti’ни Самарқанд-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, қайрилиб олиш қисмида 4.1.1 йўл белгисига амал қилмасдан орқага қайрилган.
Шу вақтда Тошкент-Самарқанд йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 1971 йилда туғилган Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Х.Р. бошқарувида бўлган йўловчи автобуснинг йўлига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир қилган.
Натижада, Lacetti салонида бўлган 2003 йилда туғилган йўловчи олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. 2004 йилда туғилган яна бир йўловчи ва автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Суриштирув ишлари давомида автобус ҳайдовчиси ва салонида бўлган йўловчиларга тан жароҳати етмаган ҳамда Lacetti ҳайдовчи ва йўловчилари умумтаълим мактаби ўқувчилари бўлмаганлиги аниқланган.
247views0replies
0

Комментарии