Поиск
RUUZ

Общество

Хоразмда такси ҳайдовчиси автомобилига ўтирган аёл йўловчиларни олиб қочди — видео

Gentra ҳайдовчиси аёлларни йўловчи мижоз сифатида олиб, йўлда кетаётганда ЙПХ ходимлари тўхтатган, лекин у бунга қарамай юқори тезлик билан номаълум томонга қочиб кетган.

569views0replies
0

Видеодан кадр

Олий суд Матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи Gentra ҳайдовчиси Урганч шаҳрида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, светофорнинг қизил чироғидан ўтган ҳамда қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган. Шу пайт уни ЙПХ ходимлари тўхтатган бўлсада, қонуний талабга бўйсунмай, номаълум томонга катта тезликда ҳаракатланган. 
Бу вақтда автомашина салонида мижоз йўловчилар ҳам бўлган. Улар ҳайдовчидан автомобилни зудлик билан тўхтатишни сўраган. Аммо, ҳайдовчи бунга эътибор қилмай йўлда давом этган.
"Опам билан 1191'дан такси чақирдик. Келган Gentra'га ўтириб кетдик. Лекин, "Райҳон" бозори олдида ЙПХ ходимлари тўхтатишига қарамай, йўлида давом этди. Бизни эса Янгибозордаги номаълум жойга ташаб кетди", - дейди йўловчи аёл.
Йўловчилар ҳолатни тасвирга олиб, ИИБга тақдим қилишган ва ҳайдовчига қонуний чора кўриш юзасидан мурожаат қилишган. ИИБ ходимлари томонидан ҳайдовчи ушланган ва унга нисбатан МЖтКнинг бир қатор моддалари билан маъмурий иш қўзғатилган.
Тўпланган ҳужжатлар судда кўриб чиқилган ва ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
569views0replies
0

Комментарии