Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада машина ҳаракати вақтида пул сочиб, "шоу" кўрсатган йигитлар қамалди — видео

Тўй кортежида гувоҳномасиз автомобиль бошқарган ва машина "люк"кидан танасини чиқариб, пул сочган йигитларга жазо тайинланди.

165views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ҳаракатланаётган Lacetti йўловчиси машина "люк"кидан танасини чиқариб, пул сочаётгани акс этган видео тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳодиса Қўқон шаҳрида содир бўлган. Ҳайдовчи қариндош акасининг тўйида Lacetti'да тўй кортежига чиққан. Шу вақтда машинадаги йўловчи сифатида кетаётган йигит машина ойнасидан танасини чиқариб, ясама пулларни сочган ва бошқа автомобилларнинг ҳаракатига халақит қилган. Аниқланишича, рулдаги йигитнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилган. Суд қарорига кўра, ҳайдовчига 10 сутка, пул сочган йўловчига эса 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
"Акамнинг тўйи эди. Машина ҳаракатланаётган вақтида "лук"дан танамни чиқариб, пул сочдим. Қилган ишимдан пушаймонман", дейди ҳуқуқбузар йигит.
165views0replies
0

Комментарии