Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада 18 ёшли фуқаро ўзидан 6 ёш катта эркакни пичоқлади

Гумонланувчи ўткир тиғли жисм билан жабрланувчининг ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.

674views0replies
0

Видеодан кадр

Йўлда турган одам пичоқланганлиги айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 21 май куни 2006 йилда туғилган Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро С.Т. шаҳарнинг Б.Марғилоний кўчасида Янги боғи МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро А.А.ни ўткир тиғли жисм билан ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.
Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақланиб қолинган.
Фуқаро А.А. ҳодиса жойидан қочиб кетиши натижасида С.Т. жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи С.Т. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
674views0replies
0

Комментарии