Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда кўп қаватли уйнинг хонадонларини пойлаган эркак қамалди

У хонадонларга кўз тирқишлари орқали қараб, ушбу хонадонларни эшитиб туриш орқали кузатиб юрганлиги натижасида хонадонда яшовчиларни қўрқитган.

602views0replies
-1

Видеодан кадр

2020 йили ўғрилик жиноятини содир этганлиги учун судланган фуқаро жорий йилнинг 21 май куни номаълум шахс Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида хонадон эшикларини бирма-бир тортиб, ташқаридан туриб хонадон ичкарисини эшитаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 2 май куни А.Б. исмли шахс тунги соат 02:30 атрофида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли 142-уйнинг хонадонларига кўз тирқишлари орқали қараб, ушбу хонадонларни эшитиб туриш орқали кузатиб юрганлиги натижасида хонадонда яшовчиларни қўрқитиб, уларнинг тинчлигини бузган.
Мазкур ҳолат бўйича у ИИБ биносига таклиф қилинганида, идорага келишдан бош тортиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.
Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 23 май куни МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан айбланаётган А.Б.га нисбатан Мирзо Улуғбек туман судида суд ҳукми ўқилди.
Унга кўра, судланувчи МЖтКнинг 183-моддасига асосан 5 сутка қамалди. МЖтКнинг 194-моддасига асосан эса БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди.
602views0replies
-1

Комментарии