Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 май куни соат тахминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтган йўлда 1993 йилда туғилган Р.Р. Toyota Prado русумли транспорт воситасини бошқариб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада, қарама-қарши йўналишда келаётган Cobalt, Damas ва Spark русумли транспорт воситалари билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ оқибатида, Toyota Prado ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.