Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилади

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

331views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Сурхондарё вилоятининг баъзи жойларида ва куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати +24...+27 даража атрофида, баъзи жойларда +29 даражагача, жанубда +32...+34 даражагача бўлади.
Эртага куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +26...+29 даража, жанубда +32...+34 даражагача бўлади.
26 май, якшанба куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат +17...+22 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Бугун тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 25-26 май кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли сақланиб туради.
Пойтахтда бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +24...+26 даража бўлади.
Шанба куни куннинг иккинчи ярмида ва якшанбага ўтар кечаси вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат шанба куни кечаси +16...+18 даража, кундузи +26...+28 даража, якшанба куни кечаси +12...+14 даража, кундузи +19...+21 даража бўлади.
331views0replies
0

Комментарии