• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 24 мая 2024

Москва вилоятидаги ётоқхонада содир бўлган ёнғин оқибатида ўзбекистонликлар вафот этди

Ёнғин содир бўлган ётоқхонада 20 га яқин хорижликлар яшаган, улардан 11 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

413
0
Видеодан кадр

Жорий йил 23 майга ўтар кечаси Москва вилояти, Истра шаҳри, Падиково қишлоғида жойлашган ётоқхонада содир бўлган ёнғин натижасида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлими маълумотларига кўра, ёниб кетган уйда 20 га яқин хорижликлар яшаган, улардан 11 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Ёнғин оқибатида 8 нафар киши ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Ёғин оқибатида вафот этганларнинг шахсини аниқлаш учун Истра шаҳар суд-тиббиёт экспертизаси бюроси томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Мазкур иш бўйича тергов органи томонидан Россия ЖКнинг 109-моддаси (эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

413
0