Поиск
RUUZ

Общество

Рублни қопларга жойлаб Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган шахс қамалди — видео

Наманганда қарийб 80 млн Россия рублини Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган шахсга суд ҳукми ўқилди.

78views0replies
0

Видеодан кадр

Қарийб 80 млн Россия рублини Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган шахс 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
2023 йилнинг декабрь ойида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-буқа тумани билан чегарадош бўлган Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланган Наманган шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Lacetti тўхтатилиб кўздан кечирилган. 
Натижада, унинг салонида 3 дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган жами 79 млн 994 минг 900 Россия рубли борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган эди. Мазкур шахс ушбу валюта қимматликларини чегарадан ўтказиб бериши эвазига маълум миқдорда хизмат ҳақи олиши керак бўлган ва бундай ноқонуний ҳаракатни муқаддам 4 маротаба амалга оширган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди томонидан эса ушбу шахс Жиноят Кодексининг 25,28,182-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тезкор тадбир давомида ундан ашёвий далил сифатида олинган 79 млн 994 минг 900 Россия рубли суд ҳукмига мувофиқ давлат эгалигига ўтказилди.
78views0replies
0

Комментарии