Поиск
RUUZ

Реклама

«Йил бренди 2023» мукофотида Siberian Wellness иккита совринга эга бўлди

Компания ўтган йилги муваффақиятини қайталади ва ҳайъат аъзоларининг овоз беришида юқори баҳони қўлга киритди.

70views0replies
0

Тошкентда MAKON Marketing Forum VI халқаро бизнес-форуми ўтказилди. Тадбирда «Йил бренди 2023» ғолибларини тақдирлаш ва Ўзбекистоннинг етакчи брендлари иштирокида биринчи кўргазма ҳам бўлиб ўтди.
Ўтган йили нуфузли мукофотда дебютлик қилган Siberian Wellness компанияси ўз фаолияти учун юқори баҳо олди ва бу сафар бирданига иккита совринга эга бўлди. Siberian Wellness «2023 йилда Ўзбекистонда инновацион биологик фаол қўшимчаларнинг энг йирик ассортиментини тақдим этишдаги ютуқлари учун» номинациясини олди.
Шунингдек, деярли 200 нафар эксперт ва Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси ҳамкорлари ўртасида овоз бериш ўтказилди. Овоз бериш натижаларига кўра, компания «Биологик фаол қўшимчалар» категориясида «Йил бренди» мукофотига эга бўлди.
Бундан ташқари, Humo Arena ҳудудида Ўзбекистоннинг етакчи брендлари кўргазмаси ўтказилди. Siberian Wellness интерактив форматда ўзининг янги ва таниқли маҳсулотларини тақдим этди. Ташриф буюрувчиларда «Омад ғилдираги»ни айлантириш, уларнинг организмига қандай ёрдам кераклигини билиб олиш ва Siberian Wellness маҳсулотларини ютиб олишда ўз омадларини синаб кўриш имкони бўлди. Эркаклар учун метафорик карталар тайёрлаб қўйилган эди ва бу кўпчиликда қизиқиш уйғотиб, ҳар бир кишига ўзини қизиқарли жараённинг бир қисмидек ҳис қилиш имконини берди.
Siberian Wellness компанияси бир жойда тўхтаб турмасдан, доимо ривожланмоқда. 2023 йилда Ўзбекистондаги ассортимент 37 та янги биологик фаол қўшимчалар ва озуқавий маҳсулотларга кўпайди. Янги маҳсулотларнинг орасида аёллар соғлигини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган Womenʼs Health сериясига алоҳида эътибор қаратилган.
Айнан шу сабабли кўргазмада асосий эътибор аёллар учун бўлган маҳсулотлар – аёллар соғлиги учун биологик фаол қўшимчалар ва парфюмерияларга қаратилди. Ташриф буюрувчиларга ўз атиргулини аниқлаш таклиф қилинди ва бу уларга қувонч ва қизиқиш ҳиссини тақдим этди.
Siberian Wellness компанияси ТИФ раҳбарининг ўринбосари Колоскова Олесянинг сўзларига кўра, компания турли ёшдаги аёлларнинг эҳтиёжлари, шунингдек, соғлик соҳасидаги сўнгги ютуқлар ва тенденцияларни инобатга оладиган энг яхши маҳсулотларни таклиф қилишга интилади.
Siberian Wellness бундан кейин ҳам Ўзбекистон аҳолисининг соғлигига ўз ҳиссасини қўшишни давом эттиришни режалаштирган.
Интернет-дўкон: uz.siberianhealth.com
Реклама ҳуқуқи асосида
70views0replies
0

Комментарии