• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 10 января 2021

Жиззахда қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди

Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бирламчи маълумот берди.

1177
0
Видеодан кадрлар

Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, бугун 10 январь куни саот 17:15 лар атрофида Жиззах шаҳар Зилол маҳалласи Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан бири қулаб тушган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ва тиббиёт ходимлари етиб боришган ва ҳолатни ўрганишмоқда.

Қайд этилишича, фойдаланишга топширилмаган мазкур бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати яшаш учун турар жой, пастки икки қавати эса савдо дўконлари сифатида қурилаётган бўлган.

Воқеа натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот берилади.

1177
0