Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда иссиқхона ва уй-жой қуриш учун тарихий ёдгорликлар бузиб ташланди

Бош прокуратура ўтказган текширувга кўра, тарихий ёдгорликларни бузилиши сабаб 230 млрд сўмга яқин зарар етказилган.

75views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратуранинг тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир текширувлари давомида бир қатор қонунбузилишлар аниқланди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Денов туманидаги V – VII асрларга оид “Қорабоғтепа-1” археологик ёдгорлигининг 585 м3 майдони фуқаро С.С. ва М.С.лар томонидан уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилиб, ёдгорликка 19,3 млрд сўмлик зарар етказилган.
Шунингдек, Сариосиё туманидаги мил.авв. III–I асрларга оид “Ҳайвонтепа” археология ёдгорлигининг 3500 м3 майдони “М.И.С” хусусий корхонаси томонидан иссиқхона қуриш мақсадида бузилиб, ёдгорликка 208,1 млрд сўмлик зарар етказилган.
"Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Эслатиб ўтамиз. Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади", - дейилади хабарда.
75views0replies
0

Комментарии