Поиск
RUUZ

Общество

Андижон ҳокими Москвада 100 млн долларлик шартнома имзолади

2024-2026 йилларда жами 100 мегаватт қувватга эга қуёш панелли электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

81views0replies
0

Андижон вилояти ҳокими «Зарубежнефт» АЖнинг Москва шаҳридаги бош офисида компания бош директори Сергей Кудряшов билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда Андижон вилоятида қиймати 100 млн доллар бўлган (1-босқичда 18 мегаватт, 18 млн доллар) 2024-2026 йилларда жами 100 мегаватт қувватга эга қуёш панелли электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзолади.
Шунингдек, Андижон вилояти ҳокими шу ернинг ўзида «Росатом» давлат корпорациясининг "Специалная энергия" шўъба корхонаси ва «Зарубежнефт» АЖ билан қиймати 100 миллион долларлик маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича корхона раҳбарияти билан музокараларни якунлаб, уч томонлама шартнома имзолади.

81views0replies
0

Комментарии