• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 мая 2024

Сирдарёда туман ҳокими ўринбосари 1000 АҚШ доллари билан ушланди

У МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш эвазига $20 минг талаб қилган.

852
0
Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими ўринбосари ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

У ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ва фаолиятига ҳеч ким аралашмаслиги эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

852
0