Поиск
RUUZ

Общество

Самарқанддаги боғчада 3 ёшли қизчанинг қўллари тишланиб, кўкартирилди

Қизчанинг онаси ИИБга мурожаат қилган. Тарбиячи жазоланди.

33views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанддаги боғчада 2 яшар қизчанинг қўллари кўкариб кетгани мазмунидаги хабарлар тарқалди. 
Болалар омбудсманининг маълум қилишича, Каттақўрғон туманида жойлашган оилавий болалар боғчасида жорий йилнинг 20 май куни 22 ёшли тарбиячи Қ.М. хонадан чиқиб кетган вақтида 3 ёшли тарбияланувчи А.Ш.бошқа 2 ёшли тарбияланувчи З.К.нинг қўлларидан тишлаб, турли кўринишдаги тан жароҳатларини етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган А.Ш.нинг онаси М.С. 20 май куни Каттақўрғон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. 
Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилиб, вояга етмаган А.Ш.га нисбатан етказилган жароҳатларнинг даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, тарбиячи эътиборсизлиги сабаб лавозимидан озод этилган.
33views0replies
0

Комментарии