• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 22 мая 2024

Тошкентда юк машинаси ва йўловчи автобус тўқнашди

Ичида йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашган юк машинаси ағдарилиб кетди.

22 мая 2024
409
0
t.me/NazoratUz

Жорий йилнинг 21 май куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида юк машинаси ва йўловчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда "Тошшаҳартранс" АЖ Матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар қилди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видехабарга кўра, юк машина ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида орқа томон ҳаракатланаётган вақтда "Тошшаҳартранс" АЖга тегишли йўловчи автобус билан тўқнашган. Оқибатда, юк машинаси ағдарилиб кетган.

Автобус ҳайдовчиси айтишича, автобус ичида йўловчилар ҳам бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Айни кунда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

22 мая 2024
409
0