• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 мая 2024

Самарқанддан Тошкентга қўшимча йўловчи поездлар йўлга қўйилди

"Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан қўшимча "Афросиёб" йўловчи поезди йўлга қўйилди.

308
0
UzNews.uz

Жорий йил 1 июнь — "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 31 май, 1-2 июнь кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎЗбекистон темир йўллари АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин.

308
0