Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда манзил колониядаги маҳкумни бошқа манзил колонияга ўтказиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди — видео

Улар 1000 АҚШ доллари эвазига манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган 2 нафар шахсни бошқа манзил колонияларидан бирига ўтказиб беришга келишган.

99views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда жазо муддатини ўташ жойини пул эвазига ўзгартириб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.
Ўтказилган тадбирда 1976 йилда туғилган муқаддам судланган икки нафар шахс Бўка туманидаги 43-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган таниши орқали ушбу манзил колониясидаги яна бир маҳкумни Оҳангарон ёки Олмалиқ шаҳридаги манзил колонияларидан бирига ўтказиб бериш эвазига 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "б" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
99views0replies
0

Комментарии