Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Эрон элчихонасида Раисийнинг ўлими юзасидан ҳамдардлик билдирди — фото

Ўзбекистон раҳбари Тошкентдаги Эрон элчихонасига ташриф буюриб, элчи Муҳаммадали Искандарий билан учрашди ва унга чуқур ҳамдардлик билдирди.

117views0replies
22

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Давлат раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди.
Ўзбекистон етакчиси элчи Муҳаммадали Искандарий билан қисқа суҳбатда президент Иброҳим Раисий етук давлат арбоби ва сиёсатчи бўлгани, Эроннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳамда мамлакатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон президенти Эроннинг Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик мактуби йўллаган эди.
117views0replies
22

Комментарии