Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Путин билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон ва Россия президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

187views4replies
24

president.uz

21 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Россия етакчилари олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган келишувлар ижросининг бориши ҳамда бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар. Товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш, шу жумладан ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
187views4replies
24

Комментарии