Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада мактаб директори рўмолини ечмаган ўқувчи қизни калтаклади — видео

Дарс вақтида директор ўқувчи қизни рўмолини ечмаслигини айтгани учун уриб, жароҳат етказган.

550views1replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Фарғонадаги мактабда ўқитувчи ўқувчи қизни дарс вақтида калтаклагани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Маълум бўлишича, Бувайда тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли хорижий тилларга ихтисослашган мактабда жорий йилнинг 17 май куни алгебра дарсида 7-синф ўқувчи қиз синфдош йигит билан оғзаки тортишган. Орадан бир оз вақт ўтганидан сўнг, синф хонага мактаб директори Қ.Р. кириб келганида алгебра ўқитувчиси унга ўқувчилар тортишганини айтган.
Мактаб директори Р.Қ. қиздан синфдоши билан нима учун жанжаллашганини, мактабга нега диний либосда рўмол ўраб келганлигини сўраб, рўмолни ечишни айтган. Ўқувчи қиз мактаб директорига гўёки гап қайтариб, рўмолини ечмаслигини айтгани учун директор қизни уриб, жароҳат етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
550views1replies
0

Комментарии