Поиск
RUUZ

Общество

Бош прокуратура қатор ҳудудларда дарахт экишда сусткашлик қилган масъулларни жаримага тортди

Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармаси мансабдор шахслари қимматбаҳо дарахтларни нобуд қилиб, табиатга 1 млрд 487 млн сўмлик зарар етказган.

54views0replies
0

UzNews.uz

Андижон ва Қашқадарё вилоятларида кўчат экиш ишларининг ҳаққонийлиги, натижадорлиги, масъуллар бириктирилганлиги ва суғориш тизимларининг мавжудлигини танқидий ўрганишда туман-шаҳар масъуллари томонидан юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси таъминланмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда. 
Андижонда аниқланган 19 та ҳолатда 1128 туп дарахт суғорилмайдиган ерларга экилганлиги ҳолати бўйича 6 нафар масъул шахслар, Қашқадарёда 12 та ҳолатда экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилганлиги бўйича Касби, Миришкор, Чироқчи туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Китоб ва Чироқчи туман экология бўлим бошлиқлари интизомий ҳамда 2 нафар масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ва вилоят ҳокимлигига қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.
Шунингдек, Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси мансабдор шахслари Юқори Чирчиқ туман ҳудудида экилган 175 туп қимматбаҳо дарахтларни қаровсиз қолдириб, нобуд қилиб, табиатга 1 млрд 487 млн сўмлик зарар етказган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
54views0replies
0

Комментарии