• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 мая 2024

Самарқанддан Тошкентга қўшимча йўловчи поезди йўлга қўйилди

"Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

225
0
UzNews.uz

"Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йил 24-25-26 май кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли "Самарқанд — Тошкент" йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26

776-сонли "Тошкент — Самарқанд" йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин. 

225
0