Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 5 ёшли бола электр токи уриши оқибатида вафот этди

Болакай қишлоқдаги тепаликка чиққан вақтида шу ердан ўтган электр симини ушлаб олган.

685views0replies
0

UzNews.uz

Болалар омбудсмани хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 16 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида содир бўлган. 2019 йилда туғилган Р.М. “Омондара” МФЙ Чунқаймиш қишлоғи ҳудудидаги тепаликдан ўтган электр симини ушлаши оқибатида электр токи уриб, воқеа жойида вафот этган.
Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, Р.М.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган. Шунингдек, ҳолат юзасидан “Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари” АЖга хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда Нуробод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
685views0replies
0

Комментарии