• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 20 мая 2024

Самарқандда Жамоат саломатлиги техникуми катта ўқитувчиси $1 000 пора билан ушланди

У техникум директорини моддий манфаатдор этиш орқали фуқароларни бюджетга ўқишга жойлаштириб беришга ваъда берган.

330
0
Самарқанд вилояти ИИБ

Жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда Каттақўрғон шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми катта ўқитувчиси лавозимида ишлаган 1992 йилда туғилган Ш.Ф. 2 нафар шахсни 1 000 АҚШ доллари эвазига техникум директорини моддий манфаатдор этиш орқали бюджетга ўқишга жойлаштириб беришини айтиб, келишилган пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан қўшимча айб эълон қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

330
0