Поиск
RUUZ

Назначения

Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Оҳангарон тумани ҳокими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига янги ҳоким тайинланди.

129views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бугун, 20 май куни Халқ депутатлари Оҳангарон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳам иштирок этди.
Йиғилишда Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Эркин Муҳиддинов бошқа лавозимга ўтгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаган Эркин Муҳиддинов ўрнига Дониёр Мадиримов туман ҳокими этиб тайинланди. Дониёр Мадиримов тайинловга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчи лавозимида ишлаган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Эркин Муҳиддинов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Эркин Муҳиддинов бундан аввал Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
129views0replies
0

Комментарии