Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда мактаб ўқувчиси қиз синфдошининг акаси томонидан "самосуд" қилинди

Жабрланувчи йигит синфдошига севги изҳор қилгани учун қизнинг акаси томонидан калтакланган.

2423views1replies
0

Видеодан кадр

Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдошининг акаси томонидан "самосуд" қилингани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўрганиш олиб бориб, ўз кузатувига олди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 16 май куни Пастдарғом тумани ИИБга 2009 йилда туғилган Б.С. (ўғил бола) тан жароҳати олганлиги тўғрисида унинг онаси Ж.И.дан ариза келиб тушган.
Аниқланишича, вояга етмаган Б.С. 20 мактабнинг 9-синфида таълим олиши, у шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси Қ.А. (қиз)га севишини айтганлиги, сўнг Қ.А.нинг акаси А.Қ. ҳолатдан хабар топиб 15 май куни Б.С.ни ўз уйининг ички томонига олиб кириб, унга тан жароҳати етказган.
Шунингдек, А.Қ. гўёки унинг таъзирини бериш мақсадида Б.С.нинг сочи ва қошини қайчи билан қирқиб, уйидан чиқариб юборган.
Мазкур воқеа юзасидан 19 май куни Пастдарғом тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) "г","м" бандига қайта малакаланиб, гумонланувчи ҳимоячи ҳуқуқи билан таъминланиб, ЖПКнинг 227-моддаси тартибда ушланган.
Тергов давомида вояга етмаган Б.С.га нисбатан содир этилган бошқа ғайриқонуний ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
2423views1replies
0

Комментарии