Поиск
RUUZ

Общество

Россияда 11-14 ёшли ўғил ва қизларга жинсий ҳаракатлар қилган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди — видео

У ўзининг жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида ёш болаларга жинсий характердаги ҳаракатлар содир этган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

433views0replies
0

Видеодан кадр

Россияда вояга етмаган болаларга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилган 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия Республикаси бўйича Бош тергов бошқармаси хабар қилди. 
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи 17 май куни Канск шаҳрида ўзининг жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида 11-14 ёшли қизлар ҳамда 13 ёшли ўғил болаларга нисбатан номақбул ва жинсий характердаги ҳаракатлар содир этган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида эркак Канск шаҳрида қўлга олиниб, Россия ҳудудида ноқонуний юрганлиги аниқланган.
Эркак мамлакат Жиноят кодексининг 132-моддаси (жабрланувчининг ночор ҳолатидан фойдаланган ҳолда 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилиш) 4-қисмининг "б" банди ҳамда 135-моддаси (бузуқ ҳаракатлар) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
433views0replies
0

Комментарии