Поиск
RUUZ

Политика

Эрон президенти ҳалок бўлгани эълон қилинди

Меҳр ахборот агентлиги Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳён вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди.

192views0replies
0

Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳён якшанба куни вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди дея хабар бермоқда Меҳр ахборот агентлиги. 
Якшанба куни президент Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳён бўлган вертолёт Шарқий Озарбайжон вилояти тоғларидаги зич ўрмонга қулаб тушди. Бир кунлик қидирув ишларидан сўнг, тоғли ҳудуддан вертолёт ҳалокатга учраган жой топилди ва унинг тўлиқ ёниб кетгани аниқланди.
Вертолёт Сунгун номли мис конига яқин жойда қулаган. У Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятидаги Жўлфа ва Варзақон ўртасида жойлашган бўлиб, Эроннинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Табриз шаҳридан тахминан 70 км.дан 100 км узоқликда жойлашган.
Вертолётда бўлган барча йўловчилар вафот этишган. Жумладан Иброҳим Раисий, Ҳусайн Амир Абдуллаҳён, Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малек Раҳматий ва Ислом инқилоби етакчисининг Шарқий Озарбайжон вилоятидаги вакили Оятуллоҳ Муҳаммад Али Але-Ҳошем ва яна бир неча киши.
192views0replies
0

Комментарии