Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ТИВ Эрон президенти билан боғлиқ вазият юзасидан муносабат билдирди

Ташқи ишлар вазирлиги Эронга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдирди.

552views0replies
0

irna

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон президенти бўлган вертолёт билан боғлиқ ҳодиса юзасидан муносабат билдирди. 
"Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда.
Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз. Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради", - дейилади баёнотда.
19 май куни бортида Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Озарбaйжон билан чегара яқинида "қаттиқ қўниш"ни амалга оширган. Вертолётда Эрон президентидан ташқари мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Малик Раҳмати, оятуллоҳнинг Шарқий Озарбойжон вилоятидаги вакили Муҳаммад Али ал-Ҳошим ва бошқа бир неча мулозимлар ҳам бўлган.
Шунингдек, ҳозирча ҳодиса оқибатида президент жабрланган ёки йўқлиги ҳам маълум эмас.
552views0replies
0

Комментарии