Поиск
RUUZ

Происшествия

Чирчиқда юк вагонлари рельсдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетди — видео

"Ўзбекистон темир йўллари "АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

916views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 7 та юк вагонининг рельсдан чиқиб кетиши ҳақидаги видео тарқалди. Ҳолатга "Ўзбекистон темир йўллари "АЖ изоҳ берди.
Ушбу ҳодиса 2024 йил 18 май куни "Чирчиқ савдо барака" МЧЖга (бу МЧЖ "Ўзбекистон темир йўллари "АЖга тегишли эмас) тегишли бўлган шохобча темир йўлида содир бўлди. Қайд этилишича, бу ерда BN Grain and oil group МЧЖ ходимлари ушбу вагонлардан юк тушириш вақтида темир йўл қурилмаси, "лебёдка" ишлаш технологиясига риоя қилишмаган.
Мазкур юк вагонларини тушириш вақтида юқоридаги ташкилот ходимлари лебёдка ёрдамида (керакли техникага риоя қилмасдан) вагонларни тортиб олишга уринган. Шу пайт қурилмадан трос узилиб, вагонлар ҳаракатлана бошлаган.
Вазият давомида МЧЖ ходимлари вагонлар ҳаракатини тўхтатишга уриниб кўришган ва натижада иккита вагон ғилдиракларидан бутунлай чиқиб кетган, яна бештаси ён томонга ағдарилиб кетган.
"Ҳодисанинг сабаби қўшимча қурилма – "лебёдка" ёрдамида ишлаш технологиясининг бузилиши сифатида аниқланди. "Лебёдка" – темир йўл вагонларининг омборлар ва бинолар яқинидаги юклаш ва тушириш жойларида ҳаракатланиши учун мўлжалланган", - дейилади хабарда.
916views0replies
0

Комментарии